Дўстлар, Сизларга Rozmetov корхонасида фойдаланиладиган – Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизимининг Халқаро стандарти — ISO 22000:2005 тўғрисида сўзлаб бермоқчимиз.
Ҳозирги кунда жаҳондаги 154 мамлакат ISOга ишонч билдирмоқда. У Озиқ-овқат хавфсизлиги глобал ташаббуси (GFSI) томонидан эътироф этилган илк халқаро стандартдир.
Унда озиқ-овқат хавфсизлиги хатарларини мувофиқлаштириш, тизимни бошқариш ва маълумотлар тарқатиш масалалари кўриб чиқилган. Ушбу стандарт Rozmetov-га маҳаллий бозорда ўз мавқеъини мустаҳкамлаш ва келгусида халқаро бозорга чиқиш учун имконият яратади. Сизнинг ишончингиз Биз учун жуда муҳим. Шу сабабли ҳам Rozmetov-ни танлар экансиз, энг олий сифатли маҳсулотларни танлаётганингизга амин бўлишингиз учун қўлимиздан келган ҳаммасини қилаяпмиз!