Куни кеча пойтахтимиздаги Hyatt Regency меҳмонхонасида мамлакатимизнинг энг яхши брендларига тўртинчи марта “Йил бренди – 2020” мукофотини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Мукофот сўнгги бир йил ичида Ўзбекистон бозорида маркетингни муваффақиятли амалга оширган энг фаол компанияларга берилади.
“Колбаса маҳсулотлари” номинацияси бўйича очиқ овоз бериш натижаларига кўра, истеъмолчиларнинг танлови бизнинг севимли “Rozmetov” колбаса маҳсулотларига ғалаба келтирганини эълон қилишдан жуда мамнунмиз. Овоз беришда 200 мингдан ортиқ истеъмолчи иштирок этганини ҳисобга олсак, биз ҳақиқатан ҳам севилганимиз ва талабга эга эканлигимизни тушунамиз, бу эса ушбу мукофотни компаниянинг барча ходимлари учун янада қимматли қилади.
“Йил бренди – 2020” мукофоти ташкилотчиларига ва шубҳасиз ажойиб дидга эга бўлган ҳурматли, энг зўр ва содиқ истеъмолчиларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб, Рўзметовлар оиласи келгусида ҳам нафақат юқори ва изчил сифатга эга бўлган, ўзига хос таъмли ва кенг ассортиментли, балки ҳар бирингизга ҳурмат ва меҳр-муҳаббат туйғулари билан тўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва юртдошларимиз дастурхонларга етказиб беришни давом эттиришни ваъда қиламиз! Эътироф учун раҳмат!
Фурсатдан фойдаланиб, маҳсулотларнинг сифатли ва изчил таъми устида меҳнат қилаётган катта ва дўстона Рўзметовлар оиласининг ҳар бир ходими, ҳар бир бўлимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бу юксак эътироф сизнинг тинимсиз изланишингиз, тадқиқотларингиз ва фидойи меҳнатингиз натижасидир.