МЧЖ «Rozmetov Z.M.» компанияси гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. «Rozmetov» бренди 1989-йилда “Ўзбекистон” меҳмонхонасида яратилган ва “Асл Фарҳод” маҳсулоти билан машҳур бўлган. Ишлаб чиқаришга инновацион ёндашув ва юқори сифатли маҳсулотлар туфайли корхона ички гўштни қайта ишлаш бозорида етакчига айланди. 1989 йилда компания Ўзбекистонда биринчи бўлиб ҳалол колбаса маҳсулотлари рецептини ишлаб чиқди ва жорий қилди.
Компания муваффақиятининг асосий омилларидан бири бу фақат табиий маҳсулотлардан ва эксклюзив рецептлар бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фундаментал қарор эди.
“Rozmetov” корхонаси авлоддан-авлодга ўтиб келаётган оилавий корхонадир. Бу компаниянинг “Оиладан оилага” шиорида ўз аксини топган..
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ассортиментига ярим дудланган, хом дудланган, қайнатилган колбаса ва гўштли деликатеслар киради.
Бугунги кунда

3 та йирик завод

12 та савдо шохобчалари

Ўз дистрибьюторлик компанияси

6 та бренд

600 дан ортиқ ходимлар

HUB омбори ва 70 та машина учун автоулов парки
МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТЛАРИ


«Rozmetov» корхонаси озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш тизими ISO 22000:2018 халқаро стандартини олди. Бугунги кунда ISO-га дунёнинг 154 та давлати ишонади.


“Ҳалол” стандартлаштириш ва сертификатлаштириш халқаро марказининг мустақил комиссияси “Rozmetov” маҳсулотларининг Ҳалол талабларига мувофиқлигини тасдиқлади. Ҳалол сертификати – фойдаланилаётган хомашё (шу жумладан қўшимчалар ва зираворлар), шунингдек, ишлаб чиқариш биноларининг ўзи, жиҳозлари, иш (бизнес) юритиш усули ва шунга мос равишда якуний маҳсулот/хизмат Ҳалол талабларига жавоб беришини тасдиқлайди.


Компаниянинг афзалликларидан бири ҳам ўз лабораториясидир. Бу ерда ҳар куни қуйидагилар ўрганилади: ҳар бир турдаги маҳсулотнинг таъми, ранги, захираси, мустаҳкамлиги. Лабораториянинг мавжудлиги “Rozmetov” корхонаси маҳсулот сифатини диққат билан кузатиб бораётганини яна бир бор исботлайди.
БИЗНИНГ ЮТУҒЛАРИМИЗ

- 2016 – Озиқ-овқат саноатида гўштни қайта ишлашни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг мукофоти
промышленности
- 2017 – Йил бренди
- 2019 – Йил бренди
- 2020 – Йил бренди
- 2021 – Йил бренди (мутахассислар фикрича)
- 2022 – TAF
МИССИЯ
Асрлар давомида инсоният учун сифатли ва ҳалол гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш.
КОМПАНИЯ ҚАДРИЯТЛАРИ

Ҳалоллик ва ҳалол урф-одатларга содиқлик
Адолат ва ҳалол тушунчаси нафақат маҳсулотларнинг таркиби ва ишлаб чиқариш жараёнини, балки ходимларнинг корхонага ва корхонанинг ходимларга муносабатини, шунингдек, Ҳалол талабларига риоя қилиш соҳасида истеъмолчилар олдидаги масъулиятимизни ҳам англатади.

Сифат
Сифат – бу «Rozmetov» компаниясининг маҳсулоти ёки ишининг яроқлилик даражасини, маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини белгилайдиган белги. Сифат деганда ходимларнинг иш сифати ҳам тушунилади.

Ишонч
Ҳар қандай муносабатларни ўрнатишда ишонч муҳим аҳамиятга эга. Маҳсулотларимиз сифатига истеъмолчилар ишончи, ходимлар ва корхонанинг ўзаро ишончи мустаҳкам бўлиши муҳим.

«Rozmetov»
«Rozmetov» компаниясининг асосий тамойилларидан бири оилавий қадриятлар ва муносабатлардир. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказишда ҳисса қўшаётган ҳар бир ходим Рўзметовлар оиласи аъзоси саналади.

Адолат
Ҳар бир қарор ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи, корхона ва ходим ўртасидаги муносабатларда ҳалоллик, тенглик ва шаффофлик тамойиллари асосида қабул қилинади.

Мижозларга қаратилганлик
Мижозларнинг хоҳиш-истаклари, имтиёзлари ва талаблари «Rozmetov» компанияси учун энг муҳим устуворлик ҳисобланади. Юқоридаги барча мезонлар мижозларга хизмат қилади. Бизнинг сифатли ва ҳалол маҳсулотларимиз мижозлар ва истеъмолчилар эҳтиёжларига қаратилган.

Инновация
Инновация – давр талаби бўлиб, ҳар бир корхона ўсиш йўлида инновациялар яратади ва ўз устида ишлаб, корхона ривожига ҳисса қўшади.

Профессионализм
Инсоннинг ўзига хос хусусияти инсоннинг ўзига бўлган ишончидир. Бундан кўриниб турибдики, компаниямиз ўз ходимларининг оддий ишчилардан тортиб, менежерларгача бўлган касбий маҳоратига катта аҳамият беради. Бу, ўз навбатида, маҳсулот ва иш сифатини кафолатлайди.